Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Биласизми?  30.11.2020 08:42

Савол: Янги уй-жойларни қуриш учун олинган ер участкалари қурувчига ўтадими?

Жавоб: Ҳа, ўтади. Қурувчига ер участкалари ажратилганидан кейин ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидкан ўтказилади. Берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегаралар Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари томонидан натурада (жойнинг ўзида) белгилангунига ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилгунига қадар мазкур ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга киришиш тақиқланади (ЕК 23-м.). Ушбу ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи корхонага ўтади.