Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

Январь 2017

 
Рисунок3

84(5У)7
В89
     Воҳидов, Эркин. Тўла асарлар тўплами/ Эркин Воҳидов Т.2.Ёз ҳарорати. Тирик сайёралар. Шарқий қирғоқ. Руҳлар исёни. -Тошкент: Sharq, 2015. -416 б.: портр  5000 нусха.

   Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов. Тўла асарлар тўпламининг 2-жилди - Ёз ҳарорати шеърлар, Руҳлар исёни достони, Иккинчи тумор деб номланган фожеий комедия ва атокли авар шоири Расул Хамзатовнинг Доғистоним асари таржимасидан иборат қилиб тузилган

Рисунок5

 

84(5У)7
В89
     Воҳидов, Эркин. Тўла асарлар тўплами/ Эркин Воҳидов Т.4.Қиш ҳаловати . Орзули дунё. Янги шеърлар. Дил тубига чўккан лаҳзалар. -Тошкент: Sharq, 2016. -416 б.: ранг. фото. 5000 нусха.

   Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов "Тўла асарлар тўплами" нинг 4-жилди "Қиш ҳаловати" шеърлар, драма ва адабий мақолалардан тузилди.

Рисунок4

 

84(5У)7
В89
    Воҳидов, Эркин. Тўла асарлар тўплами/ Эркин Воҳидов Т.3. Куз саховати .  Бедорлик. Яхшидир аччиқ ҳақиқат. Табассум. -Тошкент: Sharq, 2016. -344 б.: фото  3000 нусха.

   Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидовнинг "Тўла асарлар тўплами" 3-жилди "Куз саховати" деб номланиб, шеърлар, ҳажвий асарлар ва шеърий драмадан таркиб топди.

Рисунок12

 

83.3(5O`)
N69
     Nishonova, Nilufar. Buyuk o`zbek ayollari = The Great uzbek women/ N. Nishonova. -Toshkent: Fan va texnologiya, 2016. -24 b.: портр  1000 нусха

   Ёш таржимон Нилуфар Нишонованинг ўз олдига қўйган олий мақсади, буюк аждодларимизнинг бой маданий мероси, жонажон Ватанимизнинг буюк тарихи ва келажаги ҳақида ўз тенгдошларига, шу жумладан, хориждаги тенгдошларига шукроналик руҳиятида таржима ижод намуналари орқали етказиб боришдир. Муаллифнинг мазкур "Буюк ўзбек аёллари" - "The Great uzbek women" номли таржима тўплами унинг илк ижоди намуналаридан биридир. Унда турли даврларда том маънода маънавий жасорат кўрсатган Буюк момоларимиз ҳаётлари ва уларнинг бой адабий мерослари ҳақида ўзбек ва инглиз тилларида батафсил, содда ва равон тарзда ёритиб берилган.

Рисунок10

84(5У)1
М26
     Марғиноний, Хожажон Қози Рожий Ҳайрат-ул-инсон : сайланма асарлар/ Х. Р. Марғиноний; Муҳаррир Н. Раҳмонов. -Тошкент: Адиб, 2012. -136 б.  1000 нусха.

Ушбу тўплам буюк фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг издоши, Фурқат ва Муқимий каби улуғ шоирларнинг замондоши, шоир, мутафаккир ва жамоат арбоби Хожажон Қози Низомиддин Хожа ўғли Рожий Марғинонийнинг (1837-1918) ўзбек ва форс тилларидаги асарларидан саралаб тузилган илк китобдир.

Рисунок8

 

84(5У)7
С34
    Сиддиқова, Энахон. Сўз устидаги дунё : сайланма/ Э. Сиддиқова. -Toshkent: ADIB, 2014. -328 б.: ранг. фото. 3000 нусха.

   Шоира Энахон Сиддиқованинг ушбу тўпламига унинг она - Ватан ва халққа муҳаббат, Истиқлолни шарафлаш, юрт озодлигини қадрлаш ва уни кўз қорачиғидек асраш, ишқ, вафо, табиат мавзусидаги сара шеърлари киритилди. Шоиранинг лирик ҳиссиётларга бой, ҳаётий фалсафага йўғрилган бу манзумалари сизга ҳам манзур бўлади деб ишонамиз.

Рисунок11

 

83.3(5У)7
С52
   
Сиддиқлик саодати  : Сиддиқ Мўмин замондошлари нигоҳида
/ Муҳаррир Й. Солижонов, тузувчи М. Сулаймонов,  М. Мамажонов. -Фарғона: Фарғона, 2016. -163 б.: ранг. фото. 100 нусха.

   Ушбу рисолада таниқли тилшунос олим ва шоир - филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Мўминов Сиддиқжон Мирсобировичнинг илмий - педагогик, ижодий фаолияти ҳақидаги устозлари, ҳамкасблари, дўстлари, шогирдлари ва яқинларининг  эътибор, эътироф ва эҳтиромлари баён этилган.

Рисунок6

 

83.3(5У)
Т59
    То қуёш сочгайки нур : Эркин Воҳидов: ҳаёти ва ижоди замондошлари нигоҳида/муҳаррир . И. Ғафуров, Тўпл. Р. Мирвоҳид,  Т. Мирзаев. -Тошкент: O'zbekiston, 2016. -512 б.: ранг. фото. 3000 нусха.

   Ўтган асрнинг 1952-1954 йилларидан бошланган Эркин Воҳидов ижоди ўзининг ранг-баранг мавзулари, жанрлари, поэтик шакллари, стилистик эътиборли ўзига хосликлари, ғоявий-мундарижавий йўналишлари, жуда бой бадиий хусусиятлари билан халқ ичига теран илдиз отиб кирди. Кейинги олтмиш йил ичида бу томирлар она Ер бағрида юксалиб, куч-қудратга тўлди. Ярим асрдан кўпрок вақт мобайнида шоир ўз қалбида мунтазам интилиш билан заррача оғишмай, ўзбекнинг қалбини очди. Бу қалбнинг ҳиссиётларини Тиёншон қадар юксалтирди. Шу юксакликдан туриб унга ўзи ва ўзлигини таниб, билиб, англаб олишнинг поэтик имкониятларини кўрсатиб берди. Буни унинг шу давр ичида у билан бирга вояга етган, миллионлаб мухлислари тушунди, яхши ҳис қилди, тўғри фикрлаб, ўзи учун ҳаётий адабий тушунчалар ҳосил қилди. Мазкур китобда эл ардоқлаган шоир Эркин Воҳидов ҳаёти, ижодий қиёфаси ҳақида таассуротлар, талқинлар, таҳлиллар, тадқиқотлар жамланган.

Хошимов

 

84(5У)7
Ҳ71
Ҳошимов, Омонжон Кўнгил дафтари : очерклар, эсдаликлар
/ О. Ҳошимов. -Фарғона: Фарғона, 2016. -168 б.: ранг. фото. 1000 нусха.

тўплам таниқли ижодкор, фаол тарғиботчи, фахрий журналист Омонжон Ҳошимовнинг юрагидаги сўзлар, қалбида тинчлик бермаётган фикрлар жамланмасидир. Юракдаги, кўнгилдаги гапларни айтиш, айта олиш эса - бемисл бахт. Муаллиф юрт равнақи, эл фаровонлиги йўлида меҳнат қилаётган юртдошларимиз фаолиятидан фахрланса, кўзга ташланган мавжуд муаммо ва камчиликлардан куюнади. Юрагида борини, кўнглидаги гапларини баён қилади.

 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100