Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

Жалолиддин Румий

rumi_0preview.jpg

Жалолиддин Румий
(30.09.1207- 17.12.1273)

      Жалолиддин Румий Муҳаммад ибн Баҳоуддин Муҳаммад ал-Балхий шоир, мутафаккир, мавлавийлар (Мавлавия) тариқатининг норасмий шайхи. Жалолиддин Румий 1207 йил 30 сентябрида ҳозирги Афғонистон шимолидаги Балх шаҳрида, султонал уламо лақабини олган улуғ шайх Муҳаммад Баҳоуддин Валад хонадонида дунёга келган. Отаси Баҳоуддин Валад сўфийлар ва фиқҳ донишманди бўлган. Шу боис ҳам султон Муҳаммад Хоразмшоҳ (1199-1220) уни саройга таклиф этган. Лекин Баҳоудддин Валад унинг таклифини рад этиб, мактабдорлик ва илмий-ижодий иш билан машғул бўлган.Жалолиддиннинг онаси эса хоразмлик саййидаларидан, яъни шажарада, у Муҳаммад Пайғамбарга боғланар, яна кимсан – хоразмшоҳнинг қизи эди. Хоразмшоҳ билан келишолмаган Валад, оиласи, муридларини олиб, Балхдан чиқиб кетади ва Макка сафаридан сўнг Ироқу Ажам шаҳарларини кезиб, Туркиянинг Куня (Коня) шаҳрида қўним топади. Салжуқ султонлари тарафидан иззат-икром билан қабул қилинган Баҳоуддин Валад шу ерда муқим туриб қолади. Румий отасининг вафотидан сўнг, унинг ўрнига Куня мадрасасининг бош мударриси бўлади. 
     Жалолиддин Румийнинг тасаввуф оламига кириб келиши Шайх Фаридиддин Атторнинг башорати билан бўлганини унинг илк тафсирчиларидан Ҳусомиддин Чалабийдан тортиб, Давлатшоҳ Самарқандийгача бир овоздан тасдиқлайдилар: Каъба зиёратига йўл олган Баҳоуддин Валад ва унинг ўғли Нишопурга етганидан хабар топиб, Шайх Аттор зиёратчиларнинг қаршисига чиқади. Ўспириннинг суҳбатидан мамнун бўлиб, унга ўзининг “Асрорнома” китобини тақдим этади ва отасига қарата: “Ўғлингиз тез орада оламдаги барча куйганлар қалбига оташ солади”, - деб башорат қилади. Румий тариқат йўлини тутиб, шоир Саид Бурҳониддинга шогирд тушади, сўнг қаландар сўфий Шамсиддин Муҳаммад Табризий билан дўстлашиб, уни ўз пири деб эълон қилади. Табризий уч йил Румийга дарс беради: фалсафа, хусусан, сўфийлик таълимотини ўргатади. Румийнинг ўзи ҳам бир байтида: “Агар Аттор менга руҳ бахш этган бўлса, Шамси Табризий тилсим калитини тутқазди,- деган. Табризий таъсирида Румий ақлий изланишларидан воз кечади. Бу Румий муридлари, уламолар норозилигига сабаб бўлади ва улар фатвоси билан Табризий ўлдирилади. У бу фожиадан қаттиқ таъсирланиб, пирининг исми шарифини тахаллус қилиб, ғазаллар ёза бошлайди. Унинг “Шамси Табризий девон” номи билан шуҳрат қозонишининг боиси, у “Шамси Табризий”, “Шамси” тахаллусларини қўллашидадир. [42 минг байтли “Девони Кабир” (“Улуғ девон”)нинг иккинчи номи “Девони Шамси Табризий”].
     Жалолиддин Румийнинг илмий ва адабий мероси ғоят катта. Ғазал, маснавий ва рубоийларни ўз ичига оладиган “Девони кабир” (“Улуғ девон”)да уч мингдан ортиқ шеър бор. Фалсафий-сўфиёна мушоҳадалар, руҳият диалектикасини кашф этиб, инсон ақлини лол қолдирадиган теранлик билан ёзилган “Маснавий-маънавий” ҳам бир неча минг байтдан иборат. Бундан ташқари “Мактубот”, “Фиҳи мо фихий” (“Ичиндаги ичиндадир”) номли асарлари ҳам мавжуд.
     Румий ўз асарларида одамни тадқиқ этади, унинг табиати ва интилишларини кузатади, ботиний жилолар ва сурилишлар, қалб силжишларини қидириб топади. Инсоннинг иймон гавҳари, буюклиги баробарида, нуқсонлар – нафси, ҳирси оқибатида келиб чиқадиган ёвузликларни таҳлил этиб, булардан қутулиш, покланиш йўллари, фазилатини баён этади. Румийнинг ҳар бир фикри – бир машъала, бир чироқ, шундоққина қалбга қўйиладиган зиёдир. Улуғ мутафаккир инсон камолоти учун муқтадир бир курашчи бўлиб майдонга чиқади, инсон боласини унинг ўзига таништиради, ёмонликдан нафратланиш ва яхшиликдан, илоҳийликдан фахрланишга ўргатади.
     Жалолиддин Румийнинг буюклиги яна шундаки, у исломнинг улуғ шоири ва мутафаккири бўлгани ҳолда барча мазхаблар ва динлардан юқори кўтарила олди, бани башарни бирлаштирувчи ягона илоҳий ғояларни олға суриб, кишиларни бир-бирига яқинлаштирувчи эътиқод ва иймон, ишқ ва сиғиниш, поклик ва тавбадан сўз очди. “Чўллар мухталиф, аммо мақсад бир, яъни Оллоҳ ҳузури”, дея Улуғ Тангри ҳақиқати Оллоҳ жами махлуҳот баробарлигини исботлади.
     Румий ижоди юксак бадияти билангина эмас, балки мантиқ кучи, фалсафий фикрларга бойлиги билан ҳам катта таъсир кучига эга. Унинг табиати ва жамият ҳодисаларининг доимий ўсиши, ўзгаришда экани, эскини йўқотиб, янгининг пайдо бўлиши – “дунёнинг зиддиятлар бирлигидан жанги”дан иборатлиги тўғрисидаги қарашлари, немис файласуфи Ҳегелнинг эътирофича, унинг диалектик методни яратишга ёрдам берган. Фалсафани Ҳегел ва Марксдан, Шопенгауэр ва Кантдан, Нийличе ва Фрейддан ўрганган кишилар Румийни ўқиб, ҳаммаси ўзимизда аллақачон бор экан, ҳаммаси айтилган экану дейишлари табиий.
     Одамнинг буюклик даражасини унинг қанчалар асл хонадонда таваллуд топганига қараб аниқлаб бўлмайди. Аммо инсонни охирги манзилга кузатиш даражасига кўра, унинг кимлигини тасаввур этиш мумкин. Радий Фишнинг “Жалолиддин Румий” романидаги аллома вафоти билан боғлиқ лавҳада шундай сўзлар битилган: “Турклар ва хуросонийлар, юнонлар ва арманлар, православлар ва яҳудийлар – ҳамма шоир билан видолашишга келган, ҳар ким ўз русумида алвидо айтарди”.
     Орада фақиҳлардан бири “амир ул-умаро” Муниниддин Парвонага: “Ўз шайхини дафн этаётган мўминлар ичра насроний ва яҳудийлар не қилур?”, -деб уларни ҳайдашни сўради. Бироқ бу бефойда эди. “Қуёш Ер юзини ёритганидек, Мавлоно ҳақиқат нури ила бутун башариятни мунаввар этмиш. Қуёш – ҳамманинг мулки!”- деди насронийлар руҳонийси.  “Мавлоно – нон кабидирлар. Нон ҳаммага зарур. Амирим, очларнинг нондан юз ўгириб кетганини қайда кўргансиз?”-деди яҳудийлар раввини.
     Мавлоно Румий - ана шундай умумбашарий зот.
     Румий асарлари кўпчилик форсигўй ва туркийгўй шоирлар ижодига катта таъсир кўрсатган, маснавийхонлик халқимиз ўртасида кенг тарқалган. Ўзбекистон ФА Беруний номидаги Шарқшунослик институтида Румийнинг “Маснавий маънавий” асари сақланади. Истиқлол йилларида Румий ҳаёти ва ижодига қизиқиш янада кучайди. Ш.Шомуҳамедов, А.Маҳкам ва бошқалар шоирнинг турли жанрдаги шеърларидан намуналарни ўзбек тилига таржима қилдилар. Шоир Жамол Камол “Маснавий маънавий” таржимасини ниҳоясига етказди.
     Туркиянинг Куня шаҳрида 2006 йил декабрь ойида Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари вафотининг 733 йиллигига бағишланган хотира маросимлари ўтказилди.
     Маросимда Мавлавия тариқати вакилларининг само рақслари, тасаввуф мавзусидаги фотокўргазмалар, олимларнинг Румий ҳаёти ва ижоди ҳақидаги сермазмун маърузалари, қолаверса, тасаввуф мусиқаси 3-Халқаро фестивали ва бошқа муҳим тадбирлар ўтказилди. Бу маросимлар Куня шаҳрида дунёнинг турли давлатларидан келган меҳмонлар, адабиёт- шунослар, олимлар иштирокида Туркия Маданият ва туризм вазирлиги, Куня вилояти ва шаҳар ҳокимияти томонидан ҳар йили декабрь ойининг биринчи ярмида анъанавий тарзда ўтказиб келинади. Айниқса, Тасаввуф мусиқаси 3-Халқаро фестивали меҳмонларда, Куняликларда катта таассурот қолдирди. Фестивалда Ўзбекистондан таниқли ҳофиз Шерали Жўраев, Озарбайжондан Олим Қосимов, Доғистондан Аҳмад Аҳмедов ҳамда Эрондан Шаҳром Назирий каби машҳур санъаткорлар иштирок этишди. 17 кун давом этган маросимларда Мавлавия тариқати вакиллари ижросида 23 само рақслари намойиш этилди. Мусиқа жўрлигида ижро этиладиган само рақсларини тахминан 70 минг киши бевосита томоша қилиш имконига эга бўлди.
     Маълумки, 2007 йил ҳазрат Жалолиддин Румийнинг таваллудига 800 йил тўлиши муносабати билан ЮНЕСКО томонидан “Халқаро Мавлоно Румий йили” деб эълон қилинган. Бу ўз навбатида бутун ислом олами, тасаввуф адабиёти, қолаверса, Жалолиддин Румий ихлосмандлари учун қувончли ҳодиса бўлди.
     Ҳазрат Румийнинг 800 йиллик юбилейи кенг нишонланди. Масалан, 2007 йилнинг 8-9 май кунлари Истанбулда халқаро Мавлоно Жалолиддин Румий симпозиуми ўтказилди. Унда дунёнинг турли давлатларидан 300 га яқин тасаввуф адабиётшунослари, маданият ва санъат аҳли иштирок этди.
     ЮНЕСКОнинг маркази жойлашган Париж шаҳрида “Мавлоно Жалолиддин Румий” анжумани ўтказилди. Туркия, Афғонистон ва Эрон Мавлононинг 800 йиллигини нишонлаш дастурини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилди.

 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100