Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A
Ахборот-библиография бўлими
Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг
Ахборот-библиография бўлими
Валиева Гуласалхон Аллабердиевна
Ахборот-библиография бўлими мудири
Тел: (998 73) 244-07-91
Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31а.
E-mail.:bibliogr@ferlibrary.uz
Ахборот-библиография бўлими ўз китобхонларини қутлайди. Бўлимнинг қуйидаги таркибий қисмлари китобхонлар хизматида:
Бўлимнинг вазифалари:
- китобхонларга анъанавий ва янги технологияларни қўллаган ҳолда маълумотнома-библиография хизмати кўрсатиш;
- мақолаларни аналитик тавсифлаш ва шахсий маълумотлар базасини яратиш;
- Ҳужжат ёки уларнинг нусхаси билан бевосита танишиш орқали китобхонларни жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланишларини таъминлаш;
- маълумотнома-ахборот фондини шакллантириш бўйича ишни ташкил этиш;
- Китобхонлар сўровини ўрганиш ва бажариш.
Бўлим универсал мазмундаги, ноёб таркибдаги маълумотнома фондга эга:
- энциклопедиялар, универсал ва соҳавий маълумотнома ва луғатлар;
- 1949-1990 йилларда нашр этилган библиографик кўрсаткичлар;
- китоб солномалари;
- журнал мақолалари солномаси;
- газета мақолалари солномаси;
- турли билим соҳаларидаги рефератив журналлар;
- илмий-ёрдамчи ва тавсиявий библиографик қўлланмалар;
- Фарғона вилоятининг сиёсий, ижтимоий ҳаёти, тарихи, табиий ресурслари, иқтисодиёти, маданиятини ўзида жамлаган ўлкашунослик нашрлари, фарғоналик шоир ва ёзувчиларнинг асарлари.
Ахборот-библиография бўлими хизматларининг турлари
Бўлим ходимлари Сизларга:
- кутубхона жамғармасида мавжуд китоб, газета ва журналлар ҳақида маълумот берадилар;
- сизни қизиқтирган мавзу бўйича адабиётларни танлашда;
- аниқ фактлар, воқеалар, шахслар ҳақида маълумотлар топишда;
- китобхонларни ахборот маданияти асосларига ўргатишда;
- каталог ва картотекалардан фойдаланиш қоидалари, адабиёт қидириш усули ҳақида, библиографик рўйхат тузиш қоидалари ҳақида маслаҳатлар берадилар.
Бўлимнинг иш вақти: ҳар куни 8:00 дан 18:00 гача
Дам олиш куни: душанба.
Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси.
Бўлимимизга хуш келибсиз. Сизларга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз