Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Талабалар спорт байрамига тараддуд  12.05.2016 09:01

Президент Ислом Каримов ташаббуси билан ўтказилаётган ва дунёнинг кўплаб мамлакатлари катта қизиқиш билан ўрганаётган уч босқичли –“Умид ниҳоллари” умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида, “Баркамол авлод”  коллеж ва лицейлар ўқувчилари ўртасида, “Универсиада” олий ўқув юртлари талабалари ўртасидаги спорт ўйинлари – баркамол авлодни тарбиялаш, янги истеъдодларни аниқлашда асосий мезон вазифасини ўтамоқда.

Май ойида Фарғонада талабаларнинг «Универсиада–2016» мусобақалари финал босқичи бўлиб ўтади. Айни кунларда вилоятда мазкур спорт байрамига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Катта аҳамиятга эга бўлган “Универсиада” ўйинлари ҳар уч йилда ўтказилади. Бунгача Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабаларининг спорт ўйинлари Бухорода– 2002, 2013, Андижонда -2010, Тошкентда- 2007, Самарқандда -2004, Наманганда – 2000 ўтказилган.

УНИВЕРСИАДА
ФАРҒОНА 2016

Мусобақалар ўтказиладиган 29 объект, жумладан, Фарғона давлат университети, Фарғона политехника институти, Фарғона олимпия заҳиралари спорт коллежида тайёргарлик ишлари авжида. Спорт заллари замон талаблари асосида таъмирланиб, жиҳозланмоқда.

Фарғона давлат университетида 3 минг 200 ўринли футбол майдони, ёпиқ сузиш ҳавзаси, учта волейбол майдони ва енгил атлетика йўлаклари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

политех стадион олимп fer1 фергана ФДУ

Мусобақа иштирокчиларининг яшаши, овқатланиши ва мазмунли дам олиши учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фарғона давлат университети ва Фарғона политехника институтининг талабалар турар жойи бинолари замонавий таъмирдан чиқарилмоқда.

Вилоят марказида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб, хиёбон ва кўчаларда гулзорлар ташкил этилмоқда. Фарғона, Маърифат, Мураббийлар каби марказий кўчалар замонавий архитектура талаблари асосида таъмирланмоқда, қарийб 5 километрлик йўл реконструкция қилинмоқда.

Тайёргарлик ишлари қай даражада олиб борилаётгани, Универсиада – 2016 дастури ва вазифалари, спорт ўйинлари қаерда ва қачон ўтказилиши ва албатта, барча мусобақалар, ҳамда ғолиблар ҳақидаги маълумотлар билан  Универсиада – 2016 нинг расмий сайти http://www.universiada-2016.uz/ да танишишингиз мумкин.


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100