Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ва бу борада амалга оширилаётган ишлар” мавзусида маънавият соати ўтказилди.  20.07.2016 06:59

2016 йил 20 июль куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ва бу борада амалга оширилаётган ишлар” мавзусида маънавият соати ўтказилди.

DSC_0993    Мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ баркамол авлод тарбиясини мамлакат тақдирига дахлдор, энг устувор вазифа сифатида белгилаб берган Президент Ислом­ Каримов бу жараённи: “Бугунги кунда бир оддий ҳақиқат барчамиз учун аён бўлиши керак: олдимизда турган энг эзгу мақсадларимиз – мамлакатимизнинг буюк келажаги ҳам, эртанги кунимиз, эркин ва фаровон ҳаётимиз ҳам, Ўз­бекистоннинг XXI асрда жаҳон ҳамжамиятидан қандай ўрин эгаллаши ҳам – бу­ларнинг барча-барчаси ав­валамбор янги авлод, униб-ўсиб келаётган фарзандлари­миз қандай инсонлар бўлиб вояга етишига боғлиқдир”, — дея баҳолаган эди.

   Ахборот ва кутубхоначилик ҳужжатларини каталоглаштириш ва қайта ишлаш бўлими ходими Н. Кадирова Давлат суверенитетининг дастлабки давридаёқ, яъни 1991 йилнинг 20 ноябрида “Ўзбекистон Республикасида­ ёшларга оид давлат сиёсати­нинг асослари тўғрисида”ги­ Қонуннинг қабул қилингани,­ мамлакат раҳбари томонидан 1993 йил 4 мартда таъсис этил­ган дастлабки орден “Соғ­лом авлод учун” деб номланиши, 1992 йилда ёш­ларнинг ҳуқуқлари бў­йича халқаро ҳуқуқнинг инсонпарвар нормаларини ўзи­да жамлаган “Бола ҳу­қуқ­лари тўғрисида”ги конвенциянинг пар­ламен­тимиз­ томонидан ратификация­ қи­лин­гани ҳам республикада ёш­лар масаласига бўлган эъти­бор даражасини кўрсатишини таъкидлаб, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати миллати,­ ирқи, тили, дини, ижтимоий­ мавқеи, жинси, маълумоти ва сиёсий эътиқодидан қатъи назар, ёшлар тўғриси­да ғамхўрлик қилиш; ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш; миллий, маданий анъаналарнинг авлоддан авлодга ўти­ши, авлодларнинг маънавий алоқаси; ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, жамият ривожига, айниқса ёшлар ҳаётига оид дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда ёшларнинг бевосита иштирок этиши; ҳуқуқ ва бурчларнинг, эркинлик ва фуқаролик масъулиятининг бирлиги каби тамойилларга асосланишини айтиб ўтди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100