янгиликлар
« Back
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири фуқароларни Марғилон шаҳрида қабул қилади 19.08.2016 14:52
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбариятининг 2016 йил Қорақолпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги шаҳар ҳамда туманларда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул жадвали тасдиқланиб, ҳудудларда шахсий қабул қилиш кунлари ва жойлари белгиланган. Шунга мувофиқ, 2016 йил 20 август куни Марғилон шаҳар ҳокимлигида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Хуршид Мирсабирович Мирзахидовнинг сайёр қабули режалаштирилган. Соҳани ривожлантириш борасида амалий таклиф ва тавсиялар ёки мавжуд муаммолар юзасидан фуқаролар 20 август куни соат 10-00 да Марғилон шаҳар ҳокимлигида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига мурожаат этишлари мумкин.
|