Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона сайлов округи билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.  14.10.2016 13:36

Давра суҳбатида округ сайлов комиссияси вакиллари ҳамда АКМ ходимлари иштирок этди. 
Маълумки, дунёнинг ривожланган демократик мамлакатлари давлат ҳокимияти органларини сайлаш орқали шакллантиради. Сайлов усули қадимдан давлат ҳокимияти олий органлари фаолиятининг қонунийлигини таъминлаган. Ҳар бир фуқаро сайлаш хуқуқига эга. 
Сайлов ҳуқуқи – фуқароларнинг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан биридир. Юридик фанда ушбу ҳуқуқ икки турга – объектив ва субъектив сайлов ҳуқуқларига бўлинади. 
Сайлов тизими давлат ҳокимияти органларини (кенг маънода) шакллантириш тақозоси билан юзага келадиган ижтимоий муносабатлар мажмуи. Сайлов тизими демократик жамиятнинг энг муҳим ва зарур унсурларидан бири ҳисобланади.
АКМ директори Ш.Аслонов мамлакатимизда мустақиллик йилларида сиёсий, давлат ва ҳуқуқий тизим босқичма-босқич модернизация қилиниши самарасида юксак демократик талабларга мос миллий сайлов тизими яратилганини таъкидлади. Фуқароларнинг шу аснода давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи тўлиқ таъминланмоқда. Бунда Конституциямиз ва қонунларда умумэътироф этилган норма ва принциплар асосида шакллантирилган сайловларни ўтказишнинг демократик принциплари мустаҳкамлаб қўйилгани муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Тадбирда мамлакатимизда сайлов умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ихтиёрийлик асосида очиқ ва ошкора ўтказилиши алоҳида қайд этилди. Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга 2015 йилда киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга биноан, сайловолди ташвиқоти нафақат сайлов куни, балки овоз бериш бошланишидан бир кун олдин ҳам олиб борилмайди. 
Таъкидланганидек, сайлов жараёнининг очиқ ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситалари муҳим ўрин тутади. Бугунга қадар вилоятда маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг 70 дан зиёд вакили округ сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилди.

14724402_355954598078203_7008695472062606109_n


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100