Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Биз Конституцияни биламизми?” мавзусида маънавият соати ўтказилди.  30.11.2016 13:17

2016 йил 30 ноябрь куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун “Биз Конституцияни биламизми?”  мавзусида маънавият соати ўтказилди.

photo_2016-11-30_15-22-17Тадбирни АКМ директори Ш. Аслонов олиб борди ва Конституция давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беришини қайд этди. Асосий Қонунимиз яратилишининг мураккаб ва муҳим, айни чоғда шарафли солномасига назар солар эканмиз, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон Конституцияси халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари натижаси эканига комил ишонч ҳосил қилишимизни алоҳида таъкидлади.photo_2016-11-30_15-22-46

АКМ йиғма электрон каталог сектори ходими Д. Тошмухамедова Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат бўлиб, тузилиши ва мазмунига кўра, юртимиз ҳудудида унга қадар амалда бўлган конституциялардан бутунлай фарқ қилиб, бу унинг мустақиллик ғояси билан суғорилганлиги, халқчиллиги ва демократик табиати билан изоҳланиши, шунингдек, унда миллийлик ва умуминсонийлик принципларига ҳам ниҳоятда нозиклик билан ёндашилганлигини, ўтган қисқа давр давомида Конституцияга  7 марта ўзгартириш киритилганлигини айтиб ўтди.

Тадбир сўнггида ходимлар томонидан берилган Конституцияга оид саволларга АКМ директори Ш. Аслонов жавоб берди.


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу instagram gif                                                                                                                                         ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу facebook gif                                                                                                                                          ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100