Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Биз кутубхоначилар Шавкат Мирзиёевга овоз берамиз!  02.12.2016 15:56

Бугун Ўзбекистон Республикаси  Президентлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази жамоаси ҳамда китобхонлар билан учрашди.

Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг сайловолди дастури билан таништирди.

Учрашувда мамлакатимизда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан бошлаб берилган демократик ислоҳотларни изчил давом эттириш ва чуқурлаштириш, тинчлик-осойишталик ва барқарорликни таъминлаш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, халқимиз учун муносиб турмуш шароитини яратиш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилиши, маънавият ва маърифат соҳасига юксак эътибор ва ғамхўрликлар кўрсатилиши таъкидлаб ўтилди.

Юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларни миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, ёшларимиз қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини камол топтириш, уларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида аниқ манзилли чора-тадбирлар кўрилиши қайд этилди.

Тадбирда сўзга чиққан ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши масъул ходими А.Ҳусейнов, вилоят педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ректори М.Отажонов, вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Ш.Аслонов ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган ғоя ва ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Учрашувда сайловчилар 4 декабрь куни – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этиб, муносиб номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирилди.

3  1  2


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100