Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган “Суверен ва демократик давлат пойдевори” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.  06.12.2016 14:04

2016 йил  6 декабрь куни  вилоят ахборот-кутубхона маркази Ҳуқуқий ахборот секторида абонемент сектори билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул    қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган “Суверен ва демократик давлат пойдевори” мавзусида тадбир бўлиб  ўтди.  Тадбирда  доимий фойдаланувчилар, талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирни  ҳуқуқий ахборот сектори мудири Раҳимахон Максудова олиб борди ва. йиғилганларни  тадбирнинг асосий мақсади ва  дастури билан таништирди.

 Ҳуқуқий ахборот сектори  ходими С. Аҳмедова “Ўзбекистон Республикаси  Конституцияси – ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати” номли маърузасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унинг қабул қилинишига доир тарихий воқеалар, унинг хусусиятлари, ҳозирги мустақил давлатимиз Конституциясининг олдинги Конституциядан фарқи, давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган алоҳида эътибор, бунга яққол мисол 14 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ҳақида сўзлаб берди.

Тадбир учун “Суверен ва демократик давлат пойдевори” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Кўргазмадан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, унинг яратилиш тарихи, инсон ҳаётидаги аҳамияти, ёшларга кўрсатилаётган эътибор каби масалалар ёритилган нашрлар тақдим этилди. Абонемент сектори мудири М. Мамадалиева кўргазмада тақдим этилган нашрларга шарҳ берди.

photo_2016-12-06_11-29-19   photo_2016-12-06_11-30-20


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100