Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан маънавият соати ўтказилди.  28.12.2016 12:14

2016 йил 28 декабрь куни ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган маънавият соати  ўтказилди.

Тадбирни АКМ директори Ш. Аслонов олиб борди ва Эркин Воҳидовнинг ўзбек адабиёти ривожига қўшган ҳиссаси, унинг жамоат арбоби сифатидаги фаолияти ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг шоир таваллудини нишонлаш бўйича АКМнинг буйруғи билан таништирди. Буйруққа асосан,  маънавият ва маърифат секторида Эркин Воҳидов номидаги адабий клуб ташкил этиш ҳамда ҳар йили 28 декабрь  “Эркин Воҳидов куни” деб нишонлаш белгиланди.
         photo_2016-12-28_09-08-33   photo_2016-12-28_09-08-38
  Ўлкашунослик сектори ходими Д. Кадирова "Эркин Воҳидов ижодининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти" мавзуидаги илмий-амалий анжуман материаллари асосида чоп этилган рисола ҳақида гапириб, шоирнинг ижодий фаолияти бўйича қизиқарли маълумотлар берилганини маълум қилди. Рисоладан парча келтириб, барча ходимларга ўқиб чиқишни тавсия этди.

  Тадбирда Фарғона телеканали томонидан тайёрланган Эркин Воҳидовнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ёритилган видеофильм намойиш этилди. 


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100