Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Инсон манфаати – олий қадрият” номли давра суҳбати бўлиб ўтди.  24.01.2017 08:29

2017 йил 20 январь куни АКМ хорижий тиллардаги адабиётлар ўқув залида “Инсон манфаати – олий қадрият” номли давра суҳбати бўлиб ўтди.

IMG_1399Тадбирга вилоят адлия бошқармаси ходими Маъмиржон Топволдиев, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бўлими ходими Тоҳиржон Норматов таклиф этилди. Шунингдек, Фарғона шаҳар ҳуқуқшунослик коллежи ҳамда Фарғона давлат университети қошидаги академик лицей ўқувчилари қатнашдилар.

Давра суҳбатини вилоят ахборот -кутубхона маркази директори  Шоҳидбек Аслонов очиб берди.  У ўз чиқишида  кириб келган йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинишизил1 ва ҳозирги долзарб вазифалардан бири бу ёш, ўсиб келаётган ёшларимизнинг ушбу масалани тўғри тушуниб етишлари муҳимлиги ҳақида гапирди. Инсон доим тафаккур қилиши ва маърифатга интилиши лозим. Шундагина унда маънавият ҳосил бўлади. Бу эса китобсиз бўлмайди, албатта. Зеро, китоб инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақлнинг чироғи, билим манбаидир.

Вилоят адлия бошқармаси ходими Маъмиржон Топволдиев, маърузасида Президентимизнинг: “Бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги, буюк имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, уларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор қилмоқда, ғаразли кучлар содда, ғўр болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, зил залуларнинг ҳаётига, умрига зомин бўлмоқда. Бундай кескин ва таҳликали шароитда биз, ота-оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик, маҳалла-кўй бу масалада ҳушёрлик ва огоҳликни янада оширишимиз керак. Болаларимизни бировларнинг қўлига бериб қўймасдан, уларни ўзимиз тарбиялашимиз лозим”, деган фикрлари ҳам ҳар биримизни огоҳликка, ёшлар тарбиясида қатъий бўлишга ундашини таъкидлади.  

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бўлими ходими Тоҳиржон Норматов ўз маърузасида фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари, асосан маҳалла йиғинларида ёшлар тарбияси бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Шуниндек вилоятимизда инсон ҳуқуқлари  ва манфаатларини ҳимоя қилишга берилаётган аҳамият ҳақида гапирди.

Давра суҳбати давомида ўқувчи-ёшлар ўзларини  қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар. Тадбир қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди.                                


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100