Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Шеърият ва муҳаббат маликаси” мавзусида адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.  05.04.2017 06:37

2017 йил 4 апрель куни тадбирлар залида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаси, маърифатпарвар шоира Нодира таваллудининг 225 йиллигига бағишланган “Шеърият ва муҳаббат маликаси” мавзусидаадабий-мусиқий кеча ўтказилди.

Тадбирга Қўқон Давлат педагогика институти доценти М.Сиддиқов ва Фарғона санъат коллежи ўқитувчилари ва бир гуруҳ ўқувчилари таклиф этилди. Шунингдек тадбирда Фарғона шаҳри коллежларининг ўқитувчи ва ўқувчилари қатнашдилар.

WP_20170404_018        WP_20170404_004

Тадбирни ўлкашунослик  сектори мудири С. Юсупова очди ва  Нодира асарларининг аҳамияти ҳақида гапириб, “Маърифатпарвар наволар соҳибаси” номли китоб кўргазмасидаги нашрларга шарҳ берди.

М.Сиддиқов Нодира ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил сўзлаб, шоира ғазаллларидан ўқиб берди. У айниқса, Нодира асарларининг мазмуни ва мавзусига  алоҳида тўхтаб ўтди. М.Сиддиқов ўз сўзида Нодира ижодини ўрганиб, китоб ёзган олимлар ҳақида ҳам маълумот берди.

Фарғона санъат коллежи  актёрлик санъати йўналиши ўқувчилари томонидан ўқилган Нодира ғазаллари, анъанавий қўшиқ йўналиши ўқувчилари томонидан ижро этилган Нодира ғазали билан айтиладиган қўшиқлар тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.

WP_20170404_013                    WP_20170404_026


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100