Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Central Asia–2017  03.05.2017 06:47

“Central Asia–2017. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XI Халқаро конференцияси ўз ишини тамомлади
2017 йил 27 апрель куни электрон ахборот ресурсларини шакллантириш, кутубхона тизимларини яратиш ҳамда ахборот-кутубхона муассасалари, архивлар, музейларда улардан фойдаланиш муаммолари бўйича самарали тажриба алмашишга, ахборот-кутубхона хизмат кўрсатиш шароитларида фойдаланувчиларнинг ахборот маданияти ва медиасаводхонлигини ривожлантиришга кўмаклашишга, шунингдек кутубхоначилик ва таълим муассасаларининг Интернет, электрон маълумотлар базалари имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш, уларга эркин киришни таъминлаш ҳамда уларни мазмунан бойитишга қаратилган ҳаракатларни фаоллаштиришга йўналтирилган “Central Asia–2017. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XI Халқаро конференцияси ўз ишини тамомлади. 
Конференцияда фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида электрон ахборот ресурсларни ривожлантириш ва қўллашда ахборот-кутубхона муассасалари, ўқув юртлари, архивлар, музейлар ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг амалий натижа берадиган ва самарали ҳамкорлигини кучайтиришга доир долзарб масалаларга эътибор қаратилди.
Конференция доирасида китобхонлик маданиятини ошириш ва тарғибот қилишда ахборот-кутубхона муассасалари, нашриётлар ва ОАВ ҳамкорлиги, ахборот-кутубхона муассасаларининг нашриётлар, архивлар ва музейлар билан ўзаро ҳамкорлиги, автоматлаштирилган ахборот-кутубхоначилик тизимлари ва технологияларини ривожлантириш масалаларига йўналтирилган шўъба йиғилишлари, давра суҳбатлари, семинарлар ва маҳорат дарслари бўлиб ўтди.
Конференциянинг ёпилиш маросимида энг яхши маърузалар муаллифларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Булар:
Муҳамедова Сайера – Ўзбекистон Республикаси илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви бўлим бошлиғи,
Маннонов Юсуф – Тoшкент Маданият коллежи «Кутубхонашунослик ва библиография» кафедраси ўқитувчиси,
Каримов Ўктам – Ал-Хоразмий номидаги Тошкен ахборот технологиялари университети «Ахборот-кутубхона тизимлари» кафедраси ассистенти, 
Ҳўжамова Гулираъно – Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви фонд сақловчиси, 
Аслонов Шохидбек – Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази директори.

18194867_1192437094211514_2144215146533016180_n

Конференциянинг ёпилиш маросимида илмий-таълимий ресурсларга жамоавий обуна бўйича доимий ҳамкор «E-LINE PRESS» компанияси EBSCO компанияси маълумотларига кўра 2016-2017 йилларда электрон илмий-таълимий ресурслардан энг кўп фойдаланган Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона муассасалариги қимматли совғалар билан тақдирлади. Унга кўра:
“ЭЛЕКТРОН РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ЎЗБЕКИСТОН ВИЛОЯТЛАРИ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ ТАШКИЛ ЭТГАН МУАССАСА” номинацияси бўйича:
1-ўрин – А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона маркази,
2-ўрин – Фанлар академияси асосий кутубхонаси Қорақалпоғистон бўлими,
3-ўрин - Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона маркази.
“ЭЛЕКТРОН РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ ТАШКИЛ ЭТГАН МУАССАСА” номинацияси бўйича:
1-ўрин – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси,
2-ўрин – Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг Республика илмий педагогика кутубхонаси,
3-ўрин – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Республика ахборот-кутубхона маркази.

18268666_1192437230878167_6805666600663569935_n


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100