Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Инсон хотираси – муқаддас, инсон қадри - абадий”.  03.05.2017 15:27

2017 йил 3 май куни умумий ўқув зали секторида  Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Инсон хотираси – муқаддас, инсон қадри - абадий” мавзусида учрашув ўтказилди. Тадбирга Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Убайдулла Абдуллаев таклиф этилди. Тадбирда шунингдек “Ўзбектелеком” АК Фарғона филиали ва “Ўзбекистон почтаси” ходимлари, доимий китобхонлар иштирок этди.

 очзБугун мамлакатимизда анъана бўлиб қолган Хотира ва қадрлаш кунини халқимиз кенг нишонламоқда. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан халқимизнинг эзгу фазилатлари янада ёрқин намоён бўлади.  Ёшликнинг навқирон чоғларини уруш оловларида, жанггоҳларда ўтказиб, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз учун курашган инсонлар жасорати беқиёсдир. Фашизм устидан қозонилган ғалабага бу йил 72 йил тўлади.

 Тадбир  Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган видео лавҳа намойиши билан бошланди.

Убайдулла Абдуллаев ўз сўзида юртимизда яшаган аҳолидан бир миллиондан зиёди урушда қатнашгани, жангу жадалларда ҳалок бўлган, бедарак кетган, бир сўз билан айтганда, уруш майдонида ўз Ватани учун жон берганларини, бугунги  ёшлар юртпарварлик, меҳнатсеварлик ғояларига амал қилишлари, аждодларининг энг яхши анъаналаридан фахрланишлари, уларга муносиб ворислар бўлиб етишишлари зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида доимий китобхон Халилова Моҳигул эл суйган шоир Муҳаммад Юсуфнинг “Ватан” шеърини ўқиб берди.

Учрашув ниҳоясида АКМ ходимлар назоратчиси М.Нишонов Убайдулло Абдуллаевга Ватанимиз учун қийин даврларда фронт ортида фидокорона меҳнат қилганлиги учун миннатдорчилик билдириб, мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр тилади ва эсдалик совғаси тақдим этди.


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу instagram gif                                                                                                                                         ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу facebook gif                                                                                                                                          ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100