Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Бу йўлда хато қилма” мавзусида учрашув бўлди.  06.06.2017 16:10

2017 йил 1 июнь куни умумий ўқув залида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Бу йўлда хато қилма” мавзусида учрашув бўлди. Тадбирга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари таклиф этилди.

очз 1 6Тадбирни ташкил этишдан мақсад: диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик каби иллатлар ёшлар келажагига таҳдид солишидан огоҳликка чақириш ва соғлом. баркамол авлодни тарбиялашни тўғри ташкил этиш чораларини кўрсатишдан иборат.

Тадбир “Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов болаларига мурожаати” мавзусидаги видеоролик билан бошланди.

Ички ишлар бошқармасининг вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлими катта инспектори Ойбек Каримов қуйидаги фикрларни айтиб ўтди: “Тарбия – жуда мураккаб, оғир ва ўта нозик жараён. Ҳеч бир ота-она ўз ҳатти-ҳаракатида хатолик сезмайди. Биз болаларимизга тўғри тарбия беришимиз учун аввало унинг руҳиятиниОЧЗ 1 06 ўрганмоғимиз керак. Бу борада ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва дунёқарашини бойитишда биз ўтказаётган тадбирлар, давра суҳбатлари алоҳида аҳамиятга эгадир”.

Ёшларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, уларни диний экстремизм, гиёҳвандлик, одам савдоси каби иллатлардан ҳимоя қилиш шу куннинг энг долзараб вазифаларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.  Мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарни ўргатишга қаратилаётган юксак эътибор туфайли ўғил-қизларимиз ўз билим ва салоҳиятини намойиш этиб келаётир.

АКМ директори Ш. Аслонов шаҳар ва туманларда ўтказилаётган профилактик тадбирларда соғлом турмуш тарзини кенг ёйиш, баркамол авлодни вояга етказиш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилаётганини айтиб ўтди.  Ёшларни ҳар хил оқимларга қўшилиб кетмаслиги учун кўпроқ китоб ўқиши ва ўз мақсади сари интилиши кераклигини таъкидлади.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100