Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Гиёҳвандлик- умр заволи” мавзусида маънавият соати ўтказилди.  21.06.2017 16:24

2017 йил 21 июнь куни 26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан “Гиёҳвандлик- умр заволи” мавзусида маънавият соати ўтказилди. Тадбирда  вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари иштирок этдилар.

Кутубхона ҳужжатларини каталоглаштириш ва ишлов бериш бўлими ходими Д. Дадажонова ҳозирги кундаЧД гиёҳвандлик глобал муаммолардан бири эканлиги, аср вабоси деб баҳоланаётган “оқ ажал” қанчадан-қанча инсонларнинг бахтига зомин бўлаётгани, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга одатланиш оқибатида ногирон, жисмоний ва ақлий нуқсони бор болалар дунёга келаётгани ҳақида ўйлаганда инсон янада сергак тортиши, оғунинг қулига айланиб қолаётган замондошларимизни тўғри йўлга қайтариш барчамиз учун фойдали эканлиги,  оилаларимиз тинчлиги, фарзандларимиз келажагига раҳна солаётган, жиддий хавфга айланган гиёҳвандликка қарши биргаликда курашишимиз шартлигини таъкидлади.

Дунёнинг ривожланган мамлакатларида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларга қарши курашга алоҳида эътибор қаратилган. Шу маънода, давлатимиз томонидан ҳам мамлакатимизда бундай иллатнинг олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Мисол тариқасида, 1999 йилда қабул қилинган “Наркотик воситалар ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни айнан 1961 йилда Нью-Йоркда қабул қилинган “Наркотик воситалар тўғрисида”ги ягона Конвенция, 1971 йилда Венада қабул қилинган “Психотроп моддалар тўғрисида”ги Конвенция ҳамда 1998 йилда Венада қабул қилинган “БМТнинг наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш тўғрисида”ги Конвенция талабларига тўла мос келади.

2000 йилнинг 31 июлида эса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва республика ҳудудидан олиб ўтиш”ни тартибга солишни кўзда тутувчи Низоми тасдиқланди. Шунинг­дек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида наркотик воситалар айланмасини назорат қилувчи давлат Комиссияси тузилиб, Миллий ахборот-таҳлил маркази ишга туширилди ва унга барча маълумотларни тўплаш, тўла таҳлил этиш ҳамда зарурат туғилганда уларни керакли идораларга, жумладан, хал­қаро ташкилотларга тақдим этиш вазифаси юклатилди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100