Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази “Энг яхши ахборот-кутубхона маркази” республика кўрик-танлови ғолиби  29.07.2017 12:49

2017 йил 27 июль куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Республика ахборот-кутубхона маркази томонидан ташкил этилган “Энг яхши ахборот-кутубхона маркази” ва “Ахборот-кутубхона марказининг энг яхши мутахассиси” кўрик-танлови ўтказилди.

Танловда республикамизнинг 14 та ахборот-кутубхона марказлари мутахассислари

“Энг яхши ахборот-кутубхона маркази”;  “Ахборот-кутубхона марказининг энг яхши мутахассиси”; “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси”; “Ахборот-кутубхона фаолияти ва мутолаа маданияти” мавзусида “Энг яхши мақола” номинациялари бўйича ўзаро беллашдилар.

“Энг яхши ахборот-кутубхона маркази” танлови 3 босқичда ўтказилди. Биринчи “Таништирув” босқичида ахборот-кутубхона марказининг ютуқлари, олиб борилаётган ислоҳотлар, бошқа кутубхонада учрамайдиган ижобий натижалар, айрим муаммолар саҳнага олиб чиқилди.

“Инновацион лойиҳа” босқичида қатнашаётган АКМлари ахборот-кутубхона соҳасида яратилган  янги инновацион лойиҳа билан таништирдилар.

Учинчи “Мутолаа маданиятини аниқлаш” шартида жамоа сардорлари машҳур ўзбек ёзувчи-шоирлари томонидан яратилган шеър, роман, ҳикоя, қиссалардан тақдим этилган парчанинг муаллифи ва асар номини топишга ҳаракат қилдилар ва ёзма равишда тақдим этдилар.

“Ахборот-кутубхона марказининг энг яхши мутахассиси” танлови 2 шарт бўйича ўтказилди. Биринчи шартда кутубхона ходими ўз касбини тарғиб қилиши, унинг ижобий, шарафли томонларини намоён этиши, барчага қизиқарли, ҳали эътироф этилмаган янги ғояларни баён этиши керак бўлди.

Танловнинг иккинчи шартида ҳар бир мутахассисга КаДаТа дастури асосида электрон каталог маълумотлар базасига  библиографик ёзув киритиш вазифаси юклатилди.

 “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” номинацияси 30 ёшгача бўлган ахборот-кутубхона мутахассисларининг иш фаолияти давомида эришган ютуқлари, 2016-2017 йилларда малака ошириш тадбирларида иштироки, янги ахборот технологияларидан эркин фойдалана олиши бўйича баҳоланди.

“Ахборот-кутубхона фаолияти ва мутолаа маданияти” мавзусида “Энг яхши мақола” номинацияси бўйича республикамиз ахборот-кутубхона марказлари мутахассислари томонидан 2016 йил 1 июлдан 2017 йил 1 июлгача бўлган муддатда матбуотда чоп этилган ҳамда интернет нашрларида эълон қилинган мақолалар кўриб чиқилди.

       _MG_1884+ _MG_1898+ _MG_1901+ _MG_2049+

Кўрик-танлов жуда қизиқарли ва қизғин ўтди. Узоқ мунозаралардан сўнг:

“Энг яхши ахборот-кутубхона маркази” танлови бўйича:

1-   ўринга Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази сазовор бўлди.

фергана3 фергана2 фергана4

2- ва  3-ўринлар Андижон вилоят ахборот-кутубхона маркази ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказига насиб этди.

_MG_1985+ _MG_2358+    _MG_2351+ _MG_1978+

“Ахборот-кутубхона марказининг энг яхши мутахассиси” танловида

Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази ходими Диёра Дадажонова ғолибликни қўлга киритди.

_MG_2340+

“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” номинациясида ғолиблик

Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимига насиб этди.

_MG_2330+

“Ахборот-кутубхона фаолияти ва мутолаа маданияти” мавзусида “Энг яхши мақола” номинацияси бўйича

Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона маркази директори Ҳ. Каримова  “Олмон таассуротлари” мақоласи ғолиб деб топилди.      

_MG_2323+

Барча ғолибларга Диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Совриндорларни Ғалаба билан чин қалбдан табриклаймиз.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100