Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Кутубхонага йўлни биласизми?” акцияси  07.09.2017 09:33

2017 йил 6 сентябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказининг хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари “Кутубхонага йўлни биласизми?” акциясини ўтказдилар. Акциянинг мақсади – кутубхона имиджини кўтариш, янги китобхонларни жалб қилиш, китобга ва мутолаага қизиқишни ошириш.

Акция Аҳмад Фарғоний номидаги дам олиш ва истироҳат боғида ўтказилди. АКМ ходимлари  кун давомида “Кутубхонага йўлни биласизми?” сўрови ўтказдилар. Акция шартларига кўра, кутубхона қаерда жойлашганлигини кўрсатган, китоб унинг ҳаётида қандай аҳамият касб этиши каби саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб берганларга кутубхонадан фойдаланиш учун бир йиллик билет ва АКМ буклети топширилади. Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази қаерда жойлашганлигини билмаганлар учун кутубхона манзили, барча таркибий бўлимлар телефон рақамлари ва қисқача тарихи битилган буклет тақдим этилади.

   Ashampoo_Snap_2017.09.07_11h42m38s_003_   Ashampoo_Snap_2017.09.07_11h38m52s_001_ Ashampoo_Snap_2017.09.07_11h54m10s_011_  Ashampoo_Snap_2017.09.07_11h53m09s_009_ 

Акция ниҳоясида таҳлил натижаларига кўра, кутубхона қаерда жойлашганлигини биладиганлар ва билмайдиганлар сони ( 47.5 % - биладиганлар, 47 % билмайдиганлар) тенг бўлиб, 5 % дан ортиғи қаердадир кутубхонани кўрганлар, лекин қаердалигини атишга қийналдилар. Барча саволларга акция иштирокчиларидан  атиги 2 %  тўғри жавоб берди ва уларга кутубхонадан фойдаланиш учун бир йиллик аъзолик билети ва АКМ буклети топширилди.

Ушбу ноодатий акция биринчи марта ўтказилганлиги сабабли биз кутган натижани бермаган бўлиши мумкин. Бироқ бу нафақат китобни, мутолаани тарғиб қилишга, балки шаҳримизда бой ресурсларга эга, ўқиш, билимини ошириш, бўш вақтни кўнгилли ўтказиш учун  барча шароитлар яратилган ва ўз китобхонларини доимо кутиб қоладиган кутубхона борлигини эслатишга асос бўлади, деб ҳисоблаймиз.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100