Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Адабиёт оламига саёҳат” мавзусида маънавият соати ўтказилди  22.11.2017 13:05

Оноре де Бальзак 1799 йил 20 май куни Франциянинг Тур шаҳрида мансабдор шахс оиласида таваллуд топди. Ёш Балъзак ўрта маълумотни Париж пансионида олгач, ота-онасининг хоҳиши билан ҳуқуқ мактабига ўқишга киради. Айни пайтда, Сарбонна университетига қатнаб, адабиётдан маърузалар тинглайди, бор истеъдод ва иқтидорини бадиий ижодга бахшида этади. Ёзувчиликка бўлган истаги хом ҳаёл эмаслигини исботлашга ва ўз орзу-умидларини рўёбга чиқаришга интилган Бальзак отасидан икки йилга муҳлат сўраб, Парижда қолади. XIX аср ўттизинчи йилларининг биринчи ярмида Бальзак француз жамиятига мансуб турли табақалар вакилларининг ҳаётини тасвирловчи “Гобсек”, “Сағри териси тилсими”, “Полковник Шабер”, “Қишлоқ врачи”, “Евгения Гранде”, “Горио ота” сингари қатор роман ва қиссаларини яратди.

photo_2017-11-22_15-05-11 photo_2017-11-22_15-05-14

АКМ рўйхатга олиш сектори кутубхоначиси З.Зарипова “Горио ота” романининг сюжетини гапириб берди.

Ёзувчи яратган эпопеянинг бош китоби, бу “Горио ота” романидир. “Горио ота” романидаги икки муҳим образ – Горио ота билан Эжен Растиньяк бир-бири билан боғлангандир. Горио ота аслида замонасининг буржуа корчалонлари даврасида кўп йиллар ном чиқарган, охирги пайтга келиб ўз қизларининг бахтли бўлишлари учун бор бисотини сарфлаган, оқибат бир мири ҳам пули қолмай, “итдек хор бўлиб ўлган” вакили бўлса, Растиньяк камбағал оиладан чиққан, эндигина киборлар даврасига қадам қўйган келгуси буржуа жамияти вакили образидир. Йигитнинг киборлар даврасидаги дастлабки муваффақиятлари ва кекса Горио отанинг ҳалокати Реставрация (1815–1830) йиллари француз жамиятида Бальзак шоҳиди бўлган ижтимоий ахлоқ қонунларидан бунёд бўлганди.

Асар юзасидан берилган саволларга З. Зарипова жавоб берди.


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100