янгиликлар
« Back
“Пушкин авлодларда абадий яшайди” 28.11.2017 07:41
2017 йил 25 ноябрь куни Янги Марғилон шаҳар 25- умумтаълим мактабида буюк рус шоири А. С. Пушкин ижодига бағишланган “Пушкин авлодларда абадий яшайди” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.Тадбир АКМ умумий ўқув зали томонидан Фарғона давлат университети филология факультети рус тили йўналиши талабаси Ш. Юлдашева ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда Пушкиннинг болалиги ва адабиётга бўлган қизиқиши, илк шеърлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди. Шоирнинг асарлари ҳақида маълумот берувчи слайдлар ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Пушкиннинг ҳаёти ва ижодий фаолияти бўйича ўтказилган викторина, кроссвордларда ўқувчилар фаол қатнашдилар.
Тадбир учун “Мир великого поэта” (“Буюк шоир олами”) мавзусида китоб кўргазмаси ташкил этилди. Кутубхоначи Н. Мадарипова ўқувчиларга кутубхона фондида мавжуд Пушкин асарлари ва шоир ижодига бағишланган нашрларни тавсия қилди.
 
 
|