Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Конституция - ҳуқуқларимиз кафолати” мавзусида тадбир ўтказилди.  05.12.2017 15:29

2017 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан ҳуқуқий ахборот секторида “Конституция - ҳуқуқларимиз кафолати” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирга Фарғона шаҳар 2-сонли ФХДЁ бўлими мудираси Ўғилой Жумабоева,  бўлим инспектори Мадина Музаффарова таклиф этилди. Тадбирда шунингдек Фарғона педагогика коллежи ўқувчилари, секторнинг доимий  фойдаланувчилари  иштирок этди.

день конституцииАКМ директори Ш.Аслонов йиғилганларни мамлакатимизнинг Бош Қомуси Конституциямизнинг 25 йиллиги билан муборакбод этиб, Конституция барча қонунларимизнинг асоси, мамлакатимиз фаровонлиги, халқимиз бахт-саодатининг кафолати, истиқлол йилларида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилаётганлиги, бунинг замирида энг аввало инсон ҳуқуқ ва эркинликларига бўлган эътибор, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларининг энг олий қадрият сифатида тан олиниши каби ҳаётий тамойил ётиши каби ғоялар бундан 25 йил муқаддам қабул қилинган Бош қомусимизда алоҳида мустаҳкамланганлигини таъкидлади.

Мадина Музаффарова чиндан ҳам Конституция куни байрами ўзгача руҳ ва кўтаринки кайфиятда нишонланаётганлиги, барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш ва юксак марраларга эришиш, халқимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган фаровон ҳаёт барпо этишда асосий қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилганлиги, олдимизга қўйган бош мақсадимиз – ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларимиз ҳам конституциямизга таянган ҳолда олиб борилаётганлигини таъқидлаб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар тарихан қисқа давр мобайнида Конституция ўз юридик тарихининг кўп асрлик ҳуқуқий анъаналари ва жаҳон тажрибасининг энг илғор жиҳатларини, энг мақбул принципларини ўзида мужассамлаштирганлигига ва уни амалда тўла намоён этаётганлигига алоҳида эътибор қаратдилар.


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу instagram gif                                                                                                                                         ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу facebook gif                                                                                                                                          ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100