Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Муроджон Аҳмедов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган “Қўшиғида мангу яшайди”  16.01.2018 13:37

2018 йилнинг 16 январь куни АКМнинг ўлкашунослик секторида Ўзбекистон халқ артисти Муроджон Аҳмедов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган “Қўшиғида мангу яшайди” мавзусида ахборот дақиқаси ўтказилди. Тадбирда 70 нафар талаба-ўқувчилар ва китобхонлар қатнашдилар. 
Тадбирни ўлкашунослик секторининг етакчи кутубхоначиси  Д.Кодирова олиб борди. Д.Кодирова Муроджон Аҳмедовнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапириб, ҳофиз ҳақидаги китоблар билан таништирди.

Ҳофиз ҳақида маълумот.
Ўзбекистон халқ артисти, таниқли ўзбек хонандаси ва театр актёри Муроджон Аҳмедов 1918 йилда Қўқон шаҳри яқинидаги Афғон қишлоғида таваллуд топган. 1933 йилдан Қўқондаги Ёш томошабинлар театрида, 1935-1939 йилларда Яйпан ва Қўқон колхоз-совхоз театрларида, 1940-1955 йилларда Қўқон мусиқали драма театрида ишлайди.
Муроджон Аҳмедов 1956 йилдан М.Горький номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театрида фаолият кўрсатиб, бир қанча ролларни ижро этган. Ундан ташқари Ҳабибий, С.Абдулла, Ҳ.Олимжон, Уйғун ва Э.Воҳидов шоирларнинг шеърлари билан куйлаган дил тортар қўшиқлари ўзбек қўшиқчилик санъатининг сара наъмуналари сифатида ҳамон севиб тингланмоқда.
Истеъдодли хонанда театр актёри М.Аҳмедовга 1967 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” унвони берилди. У 1988 йилда Қўқонда вафот этди.
Бетакрор истеъдоди ва ўлмас ижодий мероси билан ўзбек миллий маданиятининг ривожига беқиёс ҳисса қўшганлиги учун Муроджон Аҳмедов 2001 йилда “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

photo_2018-01-16_13-42-12photo_2018-01-16_13-42-17


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100