Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Кутубхонамизда клублар ўртасида чемпионат ўтказилди  21.02.2018 17:54

Бугун кутубхонамизда фаолият кўрсатаётган инглиз, корейс, немис тили клубларининг беллашуви бўлиб ўтди. Халқаро она тили кунига бағишлаб ўтказилган тадбирдан кўзланган мақсад ёшларни қайси миллатга мансуб бўлишидан қатъий назар, ўз она тилига шунингдек, бошқа миллат ва элатлар тилига ҳурмат, уларни ўрганишга бўлган  қизиқишини орттиришдир.

_MG_1740

_MG_1760

_MG_1777

_MG_1763

_MG_1767

Беллашувни Фарғона ҳуқуқшунослик коллежининг инглиз тили ўқитувчиси Мунирахон Зайлобиддинова, германиялик меҳмон Дилан Ючел, кореялик меҳмон Ким Мёнг Кюлар баҳолаб бордилар.

_MG_1751

Қизғин кайфиятда ўтган беллашувда жамоалар клуб ҳаёти ва фаолияти тўғрисида видео лавҳа тайёрлаш, берилган матнни ўзлари ўрганаётган тилга таржима қилиш, эртак тўқиб айтиш ва эркин мавзуда саҳна кўриниши тайёрлаш каби 4 та шарт бўйича ўзаро баҳс олиб боришди.

_MG_1754

_MG_1769

Ҳар бир жамоада 6 нафардан ёшлар иштирок этди. Беллашувда иштирок этган жамоалар тўғри ва хатосиз сўзлаб бериши билан бирга, иноқлиги, клубдаги фаолияти, сўзамоллиги ҳам инобатга олинди.

_MG_1799

Ниҳоят тадбир якунида корейс тили клубининг “Pinnanin hangugo” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Инглиз тили клубининг “Maverick” ва немис тили клубининг “Junge Sterne” жамоалари эса бир хил бал тўплаб иккинчи ўринни эгалладилар.

_MG_1791

_MG_1786

_MG_1783

Ғолибларга кутубхонанинг доимий ҳамкорларидан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашлари, “Фарғона китоб олами” маърифий мажмуалари томонидан эсдалик совғалари топширилди.

_MG_1808


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100