Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази
Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

"Шоир Анвар Обиджон билан ижодий учрашув"  05.01.2019 14:03

Ҳажвий адабиёт анъаналарини муваффақият билан ривожлантириб келаётган истеъдодли адиблардан бири Анвар Обиджон шоир, ношир ва драматург сифатида ўнлаб тўпламлар, китоблар нашр этиб улгурди.

Анвар Обиджон Фарғона вилояти Олтиариқ туманининг Полосон қишлоғида 1947 йилнинг 8 январида хизматчи оиласида туғилган. Шоирнинг  биринчи китоби 1974 йилда «Она ер» номи билан босилиб чиқади.

IMG_9002

Шундан буён қарийб 20 йил давомида «Масхарабоз бола» (1980), «Оловжон ва унинг дўстлари» (1983), «Баҳромнинг ҳикоялари» (1984), «Эй, ёруғ дунё» (1983), «Кетмагил» (1985), «Безгакшамол» (1985), «Жуда қизиқ воқеа» (1987), «Олтин юракли автобола» (1988), «Даҳшатли Мешполвон» (1990) каби шеърий, насрий китоблари чоп этилди.

Булардан ташқари, адибнинг «Қўнғироқли ёлғончи», «Паҳлавоннинг ўғирланиши» каби песалари саҳна юзини кўради. Мазкур асарларда ҳаётдаги иллатлар, нуқсонлар гоҳ аччиқ, гоҳ истеҳзоли, гоҳ майин кулги воситасида фош этилади.

IMG_8992

Анвар Обиджон сўнгги йилларда «Рамазон ва Гулмат ҳангомаси» (1992), «Мешполвоннинг жанглари» (1994), «Алишер ила Ҳусайн ёки уч доно ва ўғри» (1996), «Тўтиқуш», «Топсанг ҳай-ҳай...» каби қисса, песа ва шеър, достонларини ҳам яратди. У «Ўзбекистон халқ шоири» унвонига сазовор бўлган(1998).

Анвар Обиджон ижодини ёшлар орасида тарғиб қилиш мақсадида Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот–кутубхона марказида шоир билан ижодий учрашув ташкил этилди.

Тадбирда “Фарғона спорт олами” журнали бош муҳаррири Мирзоҳид Мирзаев ва Фарғона вилоят имкомияти чекланган футболчилар жамияти аъзоси, “Жасорат” медали соҳиби Илҳомжон Эшонқулов ҳамда китобхонлар қатнашди.

IMG_8997

Учрашувда шоир ўзининг ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ ёрқин хотиралар ҳамда болалик йилларини ҳам эсга олди.

Учрашув том маънода китобхонлар ва шоир ўртасидаги ижодий мулоқотга айланди. Тадбир давомида севимли шоиримиз Анвар Обиджон қатнашчиларга ўз ижод намуналаридан ўқиб берди. Ўз ўрнида китобхон ёшлар томонидан ҳам шоир шеърларидан парчалар ўқилди.


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          333333333333333333333333                                                                                                                                          33333                                                                                                                                           ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100