Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Кутубхона дўстларининг учрашуви  25.04.2013 09:10

2013 йилнинг 12 апрель куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида кутубхонанинг ривожланиш истиқболлари масалалари юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда ижтимоий ташкилотлар раҳбарлари, тадбиркорлар, миллий маданий марказлар вакиллари қатнашдилар. Уларнинг барчаси бир неча йиллардан буён кутубхона билан ҳамкорликда иш олиб бориб, турли тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда фаол қатнашиб келмоқдалар. Ҳар бир қатнашчи АКМ фаолиятини янада самарали юритишда ёрдам берувчи бир қатор таклифлар киритди.
image_291.jpg АКМ директори Д. Шукурова ахборот-кутубхона фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисидаги Тақдимот билан давра суҳбатини бошлаб берди. Бугунги кунда вилоятда фаолият юритаётган 200 дан ортиқ ахборот-ресурс марказларининг тузилиши ва тизими ҳақида гапирар экан, жамоанинг ташкилий-методик фаолиятини ёритиб берди. Ушбу фаолият доирасида АКМда 2010 йилдан буён вилоят кутубхона кадрларининг  малакасини ошириш, қайта тайёрлаш бўйича “Кутубхоначилар мактаби” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Д. Шукурова тақдимот сўнггида ташкилотни стратегик режалаштириш ва ташқи алоқаларни кенгайтириш маслаласини ўртага ташлади.
”Давра суҳбати” модератори – аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Д. image_292.jpg Тўхтасинова кутубхона фаолиятининг кучли ва кучсиз томонларини таҳлил қилиб, кутубхона фаолиятини яхшилаш бўйича қатнашчилардан ўз таклифларини беришларини сўради.
Кутубхонанинг заиф ва кучли томонлари аниқланганидан сўнг, қатнашчилар кутубхона фаолиятини яхшилаш бўйича таклифларни муҳокама қилишга ўтдилар. Давра суҳбати жуда ҳам қизғин, баҳс-мунозарали ўтди.
Татар маданий маркази раҳбари Р. Тугушев  www.ferlibrary.uz. АКМ сайтининг мавжудлиги жамоанинг катта ютуғи эканлигини таъкидлаб, сайт бўлимларини янги ахборот билан мунтазам бойитиб бориш, кутубхона фондини янгилаб бориш, ОАВларида кутубхона фаолиятини ёритиб бориш катта аҳамият касб этишини айтиб ўтди.
dsc03109.jpg ФДУ ўқитувчиси, Рус маданий маркази раиси ўринбосари О. Веч қизиқарли тадбирлар орқали китобхоналарнинг янги тоифаларини жалб қилиш, волонтер-журналистларни жалб қилган ҳолда кутубхона фаолиятини ОАВларида мунтазам ёритиб боришни таклиф қилди.
Фуқаролар ташаббусини қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Б. Мирзаев, кутубхонанинг йиғма электрон каталогидан қидирувни амалга ошириш бўйича машғулотлар ташкил этишни, шунингдек, вилоят кутубхона муаассасалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кутубхонанинг электрон нашрларини Интернет орқали тақдим этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.
“Давр” хусусий фирмаси директори А. Хегай “Кутубхонага электрон китоб совға қил” акциясини ўтказишни тавсия қилди ва ўз шахсий кутубхонасидан юздан ортиқ электрон китобларни совға қилишга қарор қилди.          
Тадбир сўнггида Д. Шукурова, берилган таклифлар кутубхонанинг келгусидаги фаолиятини ривожлантириш учун фойдали эканлигини айтиб, йиғилганларга ўз миннатдорчилигини билдирди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100