Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази
Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Ижодни англаш бахти”  01.03.2019 12:38

2019 йил 1 март куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази умумий ўқув зали секторида адабиётшунос, адабий танқидчи Озод Шарафиддинов таваллуд куни муносабати билан “Ижодни англаш бахти” мавзусида ахборот дақиқаси ва китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди. Ахборот дақиқасини умумий ўқув зали сектори етакчи кутубхоначиси М.Узакова олиб борди. У китобхонларга О.Шарафуддинов ҳаёти ва ижод йўли ҳақида қисқача гапириб ўтди. 

photo_2019-03-01_14-39-03

Озод Шарафиддинов 1929 йил Қўқон шаҳрида таваллуд топган. Тошкентда ўрта мактабни олтин медал билан тугатиб, Тошкент Давлат университетининг филология факултетида, сўнгра Москвадаги жаҳон адабиёти институти аспирантурасида таҳсил олган.
Озод Шарафиддинов 20-асрнинг 60-йилларидан адабиётшунос сифатида танилган. «Замон. Қалб. Поэзия» китобида адабий асарларни бадиийлик қонуниятлари нуқтаи назаридан тадқиқ этган. Унинг тадқиқотлари адабиётни миллий ғоялар ва адабий қонуниятлар асосида таҳлил қилишга бағишланган. «Адабий этюдлар» китобида ижодкор шахси ва унинг бадиий асардаги ўрни масалалари талқин қилинган. «Яловбардорлар», «Истеъдод жилолари» тўпламларига киритилган илмий мақолалари адабий ижоддаги анъаналар, мумтоз адабиётни ўрганиш воситалари ва жаҳон адабиётини ўрганиш муаммолари ёритилган. 

photo_2019-03-01_14-39-06

Озод Шарафиддинов ўзбек адабиётшунослиги ва танқидчилигида миллий ва жаҳон адабиёти анъаналарини уйғун қабул қилиш тамойилларини бошлаб берган шахс сифатида эътироф қилинади.
Озод Шарафиддинов таржима санъатига танқидчилик концепциясини олиб кирган бўлиб, у Л. Толстойнинг «Иқрорнома», П.Коэлонинг «Ал-Кимёгар», А.Севеланинг «Тўхтатинг самолётни, тушиб қоламан» асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
О. Шарафиддинов Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1970), «Меҳнат шуҳрати» (1997), «Буюк хизматлари учун» (1999) Ўзбекистон Қаҳрамони (2002) орденлари билан мукофотланган.  
    Шунингдек, “Ижодни англаш бахти” деб номланган кўргазмада О. Шарафиддинов қаламига мансуб бир қанча китоблар китобхонларга тавсия қилинди.
Шу билан бирга кутубхонада мавжуд адабиётлар, яъни: 
О.Шарафиддинов, “Домлалар”, Т.: Маънавият., 2009 й., 
“Озод Шарафиддинов замондошлар хотирасида”, Т.: Ўзбекистон., 2007 й.,
О.Шарафиддинов, “Биринчи мўъжиза” , Т.: Адабиёт ва санъат., 1979
О.Шарафиддинов, “Ҳаёт билан ҳамнафас”, Т.: Ёш гвардия., 2007 й., ва бошқа адабиётлар ҳамда матбуот нашрлари китобхонлар эътиборига ҳавола этилди.

photo_2019-03-01_14-39-01


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          333333333333333333333333                                                                                                                                          33333                                                                                                                                           ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100