Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Ассалом Наврўз  24.03.2014 10:52

    Наврўз – Янги йил демақдир. Наврўз – янги меҳнат кунининг бошланиш байрамидир. Наврўз куни далаларда, боғларда қизғин иш бошланган. Халқимиз бир-бирларини қутлаганлар.
   Наврўз меҳр-оқибат айёмидир. Ҳамма бир-бирига яхши тилаклар тилайди, дўстлик ришталарини боғлайди.
   Наврўзнинг тарихи, анъана ва удумлари, унинг турли мамлакатларда қандай нишонланиши ҳамда жонажон Ўзбекистонимизда байрамни кутиб олиш ва нишонлаш билан боғлиқ урф-одат, анъана ва қадриятларимизнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақидаги маълумотлар АКМ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирларда кенг ёритилди. «Наврўз - миллий қадриятимиз», «С праздником весны», «Ассалом Наврўз»  номли кўргазмалар, “Всенародный праздник - Навруз», Наврўз –умрбоқий байрам» каби мавзуларида обзор, давра суҳбатлари шулар жумласидандир.

нав     Навруз 4    навр

Хорижий тилларга қизиқувчилар” клуби томонидан «Navruz – Holiday of  Spring» (Наврўз – баҳор байрами) номли тадбир ўтказилди. Тадбирда хорижий адабиётлар залининг 50 нафар доимий китобхонлари,  инглиз, немис, корейс тиллари мунозара клублари қатнашчилари иштирок этдилар. Клуб қатнашчилари инглиз, немис, корейс тилларида Наврўз тарихи ҳақида сўзлаб бердилар, шеърлар ўқидилар ва қўшиқлар куйладилар, кроссворд ечиб, топишмоқлар топдилар.  Тадбирнинг барча бўлимлари Наврўз байрамини нишонлашга бағишланди.
    Маънавият ва маърифат секторида  доимий китобхонлар учун “Наврўз – умуммиллий байрам”  мавзусида суҳбат ўтказилди. Сектор мудири  Наврўз тарихи, анъана ва удумлари, Наврўзни  бошқа мамлакатларда қандай нишонланиши ҳақида маълумот берди.  Наврўз таомлари ҳақида сўз борар экан, айниқса, Сумалакнинг эзгулик, сиҳат-саломатлик рамзи сифатида улуғланиши,  келиб чиқиш тарихи турлича ифодаланиши,  сумалак сайли қадимдан ўзаро аҳиллик ҳиссиётини тарбиялаб келганлиги, уни тайёрлашда  ҳар бир вилоятнинг ўзига хос услуби ҳақида гапириб ўтди.
     Тадбир учун “Наврўз - миллий қадриятимиз”  мавзусида кўргазма ташкил этилиб, унда тақдим этилган нашрлар обзори берилди.

навруз 2    Навруз   навр2


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу instagram gif                                                                                                                                         ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу facebook gif                                                                                                                                          ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100