Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

«Она тилим – қалбим гавҳари»  24.10.2014 11:39

2014 йил 21 октябрь куни умумий ўқув зали сектори ходимлари томонидан Фарғона педагогика коллежи ҳамкорлигида  ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан «Она тилим – қалбим гавҳари» мавзусида суҳбат ўтказилди.
           Коллеж ўқитувчиси М. Нематова тадбирни очар экан, “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган куннинг Ўзбекистонда қандай нишонланиши, шу муносабат билан меҳнат жамоаларида, ўқув юртларида байрам тадбирлари ўтказилиши, “Ўзбекистон Республикаси Давлат тили тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниш тарихи ҳақида гапириб, қонуннинг ўзбек миллатининг, миллий қадриятларимизнинг шаклланишидаги тарихий аҳамиятини таъкидлаб ўтди.
          Тадбир давомида коллеж ўқувчилари  Ватанга муҳаббат руҳида ўзлари ёзган шеърларидан ўқиб бердилар. Суҳбат сўнггида викторина ўтказилди. Викторинада  “Давлат тили ҳақидаги қонун қачон қабул қилинган?”, “Ўзбек тили граматикаси тарихи ҳақида нималар биласиз”, “Тилга ҳурмат билан муносабатда бўлиш қайси модда билан белгиланган?”,  “Ўзбекистон Республикасида ҳужжатлар қайси тилда юритилиши керак?”, “Адабий меъёр ва нутқ маданияти ҳақида нималар биласиз?” каби саволлар кўриб чиқилди. Ўқувчилар викторинада қатнашиб, давлат тилининг шаклланиш тарихи ва ҳозирги ҳолати бўйича ўз билимларини синаб кўриш имконига эга бўлдилар.
          Тадбир учун “Она тилим – қалбим гавҳари” китоб кўргазмаси ташкил этилиб, сектор ходими Д. Деҳқонбоева томонидан кўргазмадаги нашрлар обзори берилди. Кўргазмага тақдим этилган нашрлардан: Г. Абдураҳмоновнинг “Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси”,  И. Мадраҳимовнинг “Ҳозирги ўзбек адабий тили” каби китоблари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан вақтли матбуот нашрларида чоп этилган мақолалар ўрин олган.
          Тадбир ниҳоясида АКМнинг таркибий бўлимлари бўйлаб экскурсия ташкил этилиб, ўқувчилар ҳар бир бўлимнинг иш фаолияти билан танишдилар.


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100