Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Юсуфжон қизиқ Шакаржонов таваллудининг 145 йиллигига бағишланган адабий-мусиқий кеча.  25.11.2014 08:24

         2014 йилнинг 21 ноябрь куни Фарғона санъат коллежининг концертлар залида Ўзбекистон халқ артDSCN0109исти Юсуфжон қизиқ Шакаржонов таваллудининг 145 йиллиги муносабати билан “Буюк кулгу устаси” адабий-мусиқий кеча ўтказилди.Тадбир  Санъат коллежининг Актёрлик санъати бўлими ва вилоят АКМ Ўлкашунослик сектори ҳамкорлигида ташкил этилди.
        Бошловчи – Актёрлик санъати бўлими ўқувчиси Г. Расулова йиғилганларни Юсуфжон қизиқ Шакаржонов ҳаётининг асосий босқичлари, ижодий фаолияти билан таништирди.
        Шундан сўнг бўлим ўқувчилари Юсуфжон қизиқнинг “Йигит ҳайрон”, “Бу тоға кабобпазми?”, “Тамаки”, “Ромкага кириб олинг”, “Мусаллас ясаш” номли ҳангомаларини ва буюк Қизиқчи ҳаётидан  саҳна кўринишлари намойиш этдилар. Ғ.Мадаминов билан Ж.Раҳмоновлар эса Абдуғани Абдуғофуровнинг “Кулги зарби” комедиясидан парча кўрсатдилар. Ўқувчилар томонидан ижро этилган қўшиқлар кечага янада кўтаринкилик бахш этди.
        Тадбир учун машҳур Қизиқчи ҳаёти ва ижодига бағишланган китоб ва матбуот нашрлари жамланган “Буюк кулгу устаси” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди. АКМ ўлкашунослик сектори мудири С. Юсупова йиғилганларни кўргазмадаги нашрлар билан таништирар экан, коллежнинг, айниқса, Актёрлик бўлими ўқитувчи ва ўқувчилари Юсуфжон қизиқ интермедияларидан ижодий фаолиятларида фойдаланишлари мумкинлигини маълум қилди.
        Бошловчи Юсуфжон қизиқ мухлисларига  миннатдорчилик билдириб, “Кулинг дўстлар, умрингиз узоқ бўлади!” сўзлари билан тадбирни якунлади.

Қисқа маълумот:

 Юсуфжон Кизик
   Юсуфжон Шакаржонов 1869 йилда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида таваллуд топди ва 1959 йили 90 ёшида вафот этди.
   Юсуфжон Шакаржонов ўзбек анъанавий театрининг йирик намояндаси, рақс санъати устаси. Халқ орасида “Юсуфжон қизиқ” номи билан машҳур. У доим “Кулгу инсон умрини узайтиради” дерди, шунинг учун ҳам бир асрга яқин умр кўрди. Юсуфжон қизиқ анъаналарини  ўғиллари Зайнобиддин ва Мадаминжон Юсуповлар давом эттирдилар.

 


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100