Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Маънавият ва ёшлар  19.03.2015 10:20

   18 март куни Ҳуқуқий ахборот сектори томонидан “Маънавият ва ёшлар” мавзусида Ахборот соати ўтказилди. Секторнинг доимий китобхонлари – Фарғона шаҳар педагогика ваIMAG0423 ҳуқуқшунослик коллежлари ўқувчилари учун ПрезидентИ.Каримовнинг “Юксак маънавият - енгилмас куч” китоби асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси ва Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан ишланганвидеофильм намойиш этилди. 
  Фильмни томоша қилиш жараёнида ёшлар Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида баркамол авлод тарбияси борасида мамлакатимизда кенг миқёсдаги ишлар олиб борилаётганлиги ва китобнинг асосий боблари билан танишдилар.
   Биринчи бобда  маънавият, унинг мазмун-моҳияти, аҳамияти, маънавиятни шакллантирадиган асосий омиллар, маънавиятнинг инсон ва жамият ҳаётидаги моҳияти ва аҳамияти ҳақида фикр юритилади.
   Китобнинг  иккинчи бобида миллий ғоя, ўзликни англаш, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг маънавий мезонлари ҳақида мулоҳаза юритилади.
Учинчи бобда глобаллашув даврида маънавий оламимизни турли салбий таъсир ва таҳдидлардан асраш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммолар хусусида батафсил мулоҳаза  юритилган.
  Тўртинчи  бобда эса инсон ва жамиятнинг маънавий дунёси, маънавиятнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти чуқур ва атрофлича таҳлил қилинган.
 Президент айтганларидек: “Маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир”.
  Сектор мудири Р. Максудова ва бош кутубхоначи Д. Ахмедовлар томонидан ўтказилган ушбу тадбирда 20 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.
  Видео китоб томошасидан сўнгги қизғин баҳсларда, бугунги ва эртанги ҳаётимиз биланIMAG0419 чамбарчас боғлиқ бўлган ғоят муҳим ва ҳал қилувчи масалалар ўртага қўйилган мазкур асар инсоннинг юксалишида маънавият оламининг қандай таъсир ва кучга эга экани, шунингдек, маънавиятга қарши қаратилган хуружларнинг аниқ хавфи ҳақида ҳар томонлама мушоҳада юритиш, халқимиз янги ҳаёт, янги жамият асосларини қураётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда одамларни огоҳ этиш, келажак авлодимизни маънавий соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, эл-юртимиз, кенг жамоатчилик эътиборини бу масалаларга яна бир бор қаратишга даъват этиши билан улкан аҳамият касб этиши яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

 


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу instagram gif                                                                                                                                         ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу facebook gif                                                                                                                                          ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100