2017 йил 1 март куни ўлкашунослик секторида Қувасой педагогика ва иқтисодиёт коллежи кутубхонашунослик бўлимининг 1-курс ўқувчилари учун “Ўлкашунослик библиографияси” мавзусида машғулот ўтказилди.
Аҳмад Фарғоний номидаги АКМда 2017 йил март ойида ўтказиладиган тадбирлар.
2017 йилнинг 1 март куни умумий ўқув залида доимий фойдаланувчилар учун Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али таваллудининг 75 йиллигига бағишланган “Ижод бахти” номли китоб кўргазмасидаги адабиётлар шарҳи ўтказилди.
2017 йил 1 март куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятини ўрганиш мавзусида маънавият соати ўтказилди.
2017 йил 22 февраль куни хорижий тиллардаги адабиётлар залида фаолият юритувчи инглиз, корейс, немис тилларига қизиқувчилар клублари ўртасида “Тил –миллат руҳи ва ва ғурури” шиори остида беллашув бўлиб ўтди.
2017 йил 21 февраль куни Қува тумани компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида АКМ ахборот технологиялари бўлими томонидан “Электрон ҳукумат тизими асослари” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди.
2017 йил 16-17 февраль кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари вилоятимиз ахборот-кутубхона муассасалари фаолияти билан танишиш, уларнинг таклифлари асосида методик ёрдам кўрсатиш мақсадида ташриф буюрдилар.
2017 йил 15 февраль куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини ўрганиш мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди.
2017 йил 15 февраль куни ҳуқуқий ахборот сектори томонидан “Ёшлар келажагининг ҳуқуқий асоси” мавзусида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтириш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.
2017 йил 13 февраль куни абонемент сектори томонидан Фарғона тумани ижтимоий-иқтисодиёт коллежи ҳамкорлигида ўзбек мумтоз адабиёти намояндаси, жамоат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллиги муносабати билан “Ўчмас юлдуз шуъласи” мавзусида адабий кеча ўтказилди.