2015 йил 6 август куни Фарғона шаҳридаги ҳарбий қисмда “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида Ўзбекистон Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
22 июль куни Фарғона Давлат университети ахборот-ресурс марказида Фарғона вилоят ахборот-кутубхона муассасалари ўртасида «Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси» унвони учун ахборот-кутубхона ходимларининг мутахассислик маҳорати бўйича Миллий танловнинг 2-босқичи ўтказилди.
2015 йил 15 июль куни вилоят АКМ умумий ўқув зали секторида кутубхонанинг доимий китобхонлари – талаба –ёшлар учун “Раҳмат ойи Рамазон” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
29 май куни Аҳмад Фарғоний номидаги маданият ва истироҳат боғида вилоят ҳокимлиги, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, “Фарғона” нашриёти, маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, вилоят халқ таълими бошқармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши томонидан “Адабиётга эътибор- келажакка, маънавиятга эътибор” шиори остида Республика анъанавий “Китоб байрами” бўлиб ўтди.
2015 йилнинг 5 май куни АКМнинг мажлислар залида истеъдодли қалам соҳиби Мақсуда Эргашеванинг “Фарғона” нашриётида чоп этилган “Тақдир ҳикоятлари” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Шундай тадбирлар АКМнинг таркибий бўлимларида ўтказилди.
21 апрель куни АКМнинг хорижий тиллардаги адабиётлар залида Ума Хайрматнинг “ХХ1 асрда маълумот ва ахборот хизматлари” китоби тақдимоти ўтказилди.
2 апрель куни Абонемент сектори доимий китобхонлари учун даниялик машҳур эртакнавис Ханс Кристиан Андерсен таваллудининг 210 йиллиги муносабати билан “Эртаклар оламида яша, болакай!” номли китоб кўргазмасида тақдим этилган нашрлар обзори ўтказилди.
18 март куни Ҳуқуқий ахборот сектори томонидан “Маънавият ва ёшлар” мавзусида Ахборот соати ўтказилди.
Халқимизнинг севимли шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланди.